Эндиликда давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган баллига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш балли ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган баллига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади. Бу президентнинг 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги фармойишида белгиланган.

Ривожланаётган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлашни таъминлаш, олий таълим ташкилотларида ёшларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни тармоқ, ҳудудий ва мақсадли инвестиция лойиҳаларига манзилли йўналтириш мақсадида:

Ўзбекистон президентининг 2024 йил 24 майдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–81-сон фармонига мувофиқ:

  • давлат буюртмаси параметрларини бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилганлиги;
  • давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилганлиги;
  • давлат олий таълим муассасалари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилганлиги;
  • 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинади.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари:

  • бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар этиб, 1-иловага мувофиқ;
  • магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар этиб, 2-иловага