Ўзбекистон | 11:26 / 31.10.2023
6237
1 дақиқада ўқилади

“Темурбеклар мактаби”га аёллар ҳам қабул қилинади 

2024-2025-ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёлларни қабул қилиш имконияти яратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент қарори билан айрим ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

2024-2025-ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардия бўлинмалари ва ҳарбий қисмларининг объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилади. 

Мавзуга оид