Ўзбекистон | 12:38 / 04.03.2019
12944
2 дақиқада ўқилади

2019/2020 ўқув йилидан психология таълим йўналиши бўйича талабалар давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиниши мумкин

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

хорижий тажрибадан келиб чиқиб, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ижтимоий психология, ёшлар психологияси, психологик хизмат фаолиятини бошқариш, оилавий консультация ва коучинг каби бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш;

республиканинг чекка ҳудудларида амалиётчи психологларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишларининг ўқув режаларида малакавий амалиёт давомийлигини 8 ҳафтадан 15 ҳафтага ошириш;

психология соҳасида кадрларни тайёрлаш режасини тасдиқлайди ва ижросини таъминлаш чорасини кўради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид