Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг йирик корхоналардан бири ўзбекистонлик 200 нафар фуқарони ишга олади
2017 йилда «Вологодский подшипниковый завод» тахминан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга олишни режалаштирмоқда. Бу меҳнат ресурслари билан боғлиқ камчиликни тўлдиришда ёрдам беради, дея хабар берган «ВПЗ» матбуот хизмати.
Завод тегишли расмий мурожаатни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юборди.
«Вологодский подшипниковый завод» 10 йилдан бери ҳар йили Ўзбекистон ва Украина фуқароларини ишга жалб этади. Натижада ҳозирги кунда корхонада 51 нафар Украина фуқароси ва 185 нафар Ўзбекистон фуқароси ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «ВПЗ» ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2017 йилнинг февралида ўзбек фуқароларини корхонада ишлашга жалб этиш бўйича келишув имзолади.
Ҳужжатга кўра, номзодлар ўз ватанларида ишга жойлаштириш бўйича суҳбат, дастлабки тиббий комиссия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари текширувидан ўтказилади. Шундан сўнг улар билан ишга олиш бўйича шартнома имзоланади.
Мавзуга оид
08:42
Путин захирадагиларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади
21:45 / 08.12.2025
Путин аҳоли сонини ўстириш учун оталикни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
12:25 / 08.12.2025