Технология | 09:52 / 26.11.2018
7109
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг InSight космик кемаси бугун Марсга қўнади

Фото: JPL/NASA

26 ноябрь Тошкент вақти билан кечки пайт Марсга АҚШнинг InSight космик кемаси қўнади. Бу кема Қизил сайёранинг “ичига” назар ташлаб, унинг тектоник фаоллиги ва тузилиши ҳақидаги масалаларга жавоб беради. Бу ҳақда НАСА космик агентлиги маълум қилди. 

Агентлик маълумотларига кўра, 2018 йилда Марсга 20 дан кўпроқ турли қурилма учирилган, бироқ уларнинг барчаси сайёранинг фақат сиртини ўрганган. InSight эса Марс “ичига назар ташлашга” имкон беради. Қурилма 5 майда Ванденберг авиабазасидан Atlas V ракетаси ёрдамида учирилган ва Марснинг ички тузилиши – пўстлоғи, мантияси ва ядросини ўрганишга мўлжалланган.

InSight сайёрадаги сейсмик фаоллик даражасини ва ички тузилиши хусусиятларини аниқловчи SEIS сейсмометри ҳамда сайёра сиртидаги иссиқлик оқимини ўлчаш учун зонд билан жиҳозланган. Иккала қурилма ҳам роботлаштирилган қўл ёрдамида ёйилади ва сайёра сиртида ўрнатилади. Бунда сайёранинг ичидаги иссиқлик даражасини ўлчаш учун 5 метр чуқурликда қудуқ бурғиланади.

Шунингдек, қурилмада “Ўз исмингни Марсга юбор” акциясида иштирок этган 2,4 млн кишининг исми ёзилган микрочип ҳам бор. 

Аввалроқ НАСА қурилманинг Марсга қўндирилишини жонли тарзда намойиш қилиши маълум қилинганди.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид