Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA лазер ёрдамида хабарни 350 миллион км масофага узатди ва жавоб олди
Шундан келиб чиққан ҳолда, NASA Марсдан жонли эфирларни ташкил этишга тайёрланмоқда.
Фото: Shutterstock
NASA биринчи марта лазер нурида кодланган хабарни рекорд даражадаги 350 миллион километрдан ортиқ масофага - Ердан Марсгача бўлган ўртача масофадан ҳам узоқроққа муваффақиятли узатди ва қабул қилди, деб ёзди IFLScience.
Жараён 2023 йилда 16 Психея астероидини ўрганиш учун учирилган Psyche космик кемаси орқали амалга оширилди. Қурилма лазерли қабул қилгич билан жиҳозланган бўлиб, у сигналларни қабул қилиш ва Ерга юбориш имкониятига эга. Бунинг учун Калифорниядаги NASA станциялари, хусусан, кучсиз фотон сигналларини қайд этган ва уларни маълумотларга айлантирган Паломар расадхонасидан фойдаланилди.
Бу анъанавий радио тўлқинларининг ўрнини боса оладиган оптик алоқа технологиясининг навбатдаги синови. Радиодан фарқли ўлароқ, лазерлар космик масофаларда сезиларли даражада катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш имконини беради.
2023 йил декабр ойида NASA аллақачон технологияни синовдан ўтказиб, 31 миллион километр масофадан HD форматидаги видеони Ерга узатган эди.
«Икки йил ичида ушбу технология уйдаги кенг полосали интернет тезлиги билан таққосланадиган тезликни кўрсатиб, кутганимиздан ҳам ошиб кетди», деди NASA маъмури ўринбосари Клейтон Тёрнер.
Мутахассисларнинг таъкидлашича: агар тизим такомиллаштирилса, у Марсдан маълумотларни деярли реал вақт режимида узатишни таъминлайди. Бу шуни англатадики, келажакда инсоният астронавтларнинг Қизил сайёрага биринчи миссиясини жонли эфирда кўриш имкониятига эга бўлади.
«NASA Америка томонидан Марсга йўл олмоқда, лазер алоқасининг ривожланиши эса бизни тадқиқотларнинг Олтин асрига яқинлаштирмоқда», деди NASA маъмури вазифасини бажарувчи Шон Даффи.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
19:03 / 29.10.2025