Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғойиб бўлган журналист можароси. Туркия Саудия Арабистони бош консулхонасида тинтув ўтказмоқчи
Фото: AFP
Туркия Саудия Арабистонига Истанбулда жойлашган мамлакат бош консулхонасида тинтув ўтказишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Press TV хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай мурожаат саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг изсиз йўқолиши билан боғлиқ. Мавжуд маълумотларга кўра, тинтув ўтказиш илтимоси туфайли Туркия томони Саудия Арабистонининг мамлакат ҳудудидаги элчисини чақиртирган.
Жамол Қошиқчи Ар-Риёддаги ҳозирги сиёсатни танқид қилиши билан танилган. 2017 йилда у ватанидан чиқиб кетиб, Қўшма Штатларда жойлашди. Журналист мунтазам равишда The Washington Post нашрига мақолалар ёзади. Унда Саудия Арабистондаги вазият ва давлатнинг ташқи сиёсати таҳлил қилинади, ҳукуматнинг муаммоли томонлари яширилмайди ва Ар-Риёд танқид қилинади. Аввалроқ у Саудия Арабистонидаги Аl-Watan газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва Баҳрайнда жойлашган ҳамда саудиялик ишбилармонлардан бирига тегишли бўлган Al-Arab телеканалини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Washington Post Туркияда йўқолиб қолган саудиялик журналист номидан бўш саҳифа эълон қилганди.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026