Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кўчалардан бири 15 кунга ёпилди
Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмасида иссиқлик қувури янгисига алмаштирилади.
Жорий йилнинг 12 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари 15 кун муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган.
Жумладан, Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари ҳудудидаги эскирган, диаметри 720 мм, узунлиги 448 метр магистрал иссиқлик қувурини янгисига алмаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Таъмирлаш ишлари якунига етгач, автомобиллар ҳаракати қайта тикланади.

Мавзуга оид
10:06 / 18.02.2026
Тошкентда қалбаки дори ва биологик қўшимча ишлаб чиқарган цех аниқланди
23:07 / 17.02.2026
Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқарган аёлнинг руҳий ҳолати текширилади
20:20 / 17.02.2026
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
11:56 / 17.02.2026