Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказган терговга қадар текширувда 3 нафар фуқаро Чилонзор тумани, 9-мавзедаги хонадонда яширин цех ташкил этгани аниқланган.
Қайд этилишича, улар E.L. МЧЖнинг товар белгисидан фойдаланган ҳолда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқараётган бўлган. Текширув давомида яширин цехдан 3 300 дона қалбаки биологик фаол қўшимча ҳамда 3 420 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











