Намангандаги метан-шохобча қурилишини ғайриқонуний деб топиш бўйича судга даъво киритилди
Наманган шаҳрида қурилаётган, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг қудаси Қудрат Абдуллаевга алоқадор АГТКС қурилишини ғайриқонуний деб топиш ва қурилган бино-иншоотни жавобгар ҳисобидан буздириш бўйича судга даъво ариза киритилди.
Наманган шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди кўчасида «SD Servis Center» МЧЖ томонидан фуқаро хонадонига тақаб қурилаётган АГТКС бўйича фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Фуқаро даъво аризасида яшаш хонадони ва АГТКСнинг аккумулятор блоклари ўртасидаги масофа 22 метрни ташкил қилганини, эътирозларга қарамасдан МЧЖ қурилишни тўхтатмаётганини таъкидлаган.
Фуқаро суддан мазкур метан-станция қурилишини ғайриқонуний деб топишни ва қурилган бино-иншоотларни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўрамоқда.
Аризада «SD Servis Center» МЧЖнинг Наманган шаҳри Жалолиддин Мангуберди кўчаси 19-уй манзили ҳамда унга туташ ҳудудларда АГТКС қуриш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларини чеклашда ифодаланган даъвони таъминлаш чораларини қўллаш сўралган.
Kun.uz манбасига кўра, суд аввалига даъвогарнинг аризасини қабул қилишни сабабсиз рад этган. Олий суд ва Судьялар олий кенгашига бу ҳақда шикоят қилингач, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди фуқарони чақиртириб, унинг даъво аризасини тезкор равишда иш юритувига қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳри, Жалолиддин Мангуберди кўчасидаги низоли АГТКС ҳужжатларда «SD Servis Center» МЧЖга тегишли.
Қурилиш ишларида бош пудратчи ташкилот “Afsona sof gaz suv qurilish” МЧЖ ҳисобланади. Бу корхонанинг 90 фоизлик таъсисчиси вилоят ҳокимининг қудаси – Абдуллаев Қудрат Қосимжонович бўлади.
Аввалроқ АГТКС қурилиши тўхтатилган ҳамда шохобчанинг расмий эгаси бўлган МЧЖ раҳбари жавобгарликка тортилганди.
Манбаларнинг маълум қилишича, айни кунларда мазкур АГТКСнинг қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024