Ўзбекистон | 20:49 / 19.05.2021
13866
2 дақиқада ўқилади

Чет тилларига ихтисослашган 207 та мактаб ташкил этилади

Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактаблар учун Президент соврини таъсис этилади.

Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича президент қарори қабул қилинди.

Жорий ўқув йилидан бошлаб, туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини таъсис этилади.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

  • 1-босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
  • 2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
  • 3-босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарорни тасдиқлайди:

  • хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ва уларга бириктириладиган олий таълим муассасалари рўйхати ҳамда ушбу мактабларни жиҳозлаш дастури;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун мактаблар орасида мусобақаларни ўтказиш тартиби.

Мавзуга оид