Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган мигрантларга қарши жиноий иш қўзғатилмоқда
Хизматдан бўйин товлаганлардан Россия фуқаролиги олиб қўйилиши мумкин.
Фото: РИА Новости
РФ Тергов қўмитаси Москва бўлими Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди. Идоранинг телеграм-каналида берилган хабарга кўра, 80 дан ортиқ киши Россия қуролли кучлари сафига ҳарбий хизматга жўнатилган.
Тергов қўмитасида қайд этишларича, Москвадаги ҳарбий комиссариатлар билан биргаликда «ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида» чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ўрганилмоқда. Идора маълумотларига кўра, мазкур иш доирасида «бўйин товловчиларнинг Россия Федерацияси фуқаролигини олиши қонунийлиги текширилади».
Қўмита қонунчиликка кўра, агар шахс «ҳарбий ва муқобил давлат хизматидан бўйин товлаган бўлса» РФ фуқаролиги тугатилиши ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мигрантлар Украинадаги урушда иштирок этишдан бош тортса, уларни Россия фуқаролигидан маҳрум этишга чақирганди.
Мавзуга оид
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
17:17 / 23.12.2025
АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллардан пул берилади
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
16:20 / 23.10.2025