Ўзбекистон | 19:18 / 04.04.2024
8529
1 дақиқада ўқилади

Тўқаев 5 апрел куни Ўзбекистонга келади

У Хива шаҳрида икки давлат ўртасида ўтказиладиган музокараларда иштирок этади. Асосий мавзулар — ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда мезбон давлат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид