Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти кузатиб қўйди. Шу билан президент Шавкат Мирзиёев Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди.
Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва қадимий Бухоронинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди.
Етакчилар вилоят ҳокимлигининг ситуацион маркази, сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ва саноат корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Тадбирлар якунлангач, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.
Шу билан президент Шавкат Мирзиёев Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.



Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
21:18 / 19.05.2026