Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга оид аноним мурожаатлар асосида ҳам жиноят иши қўзғатилиши мумкин
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Getty Images
Қонун лойиҳасига кўра, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноятга оид маълумотлар мавжуд бўлган аноним мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида улар билан боғлиқ маълумотларни аниқлаганида, жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин.
Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатлари, шу жумладан аноним мурожаатларини кўриб чиқади.
- Амалдаги қонунчиликка кўра, жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.
Таҳлилларга кўра, 2018-2020 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 90та ҳамда Ички ишлар вазирлигига 106та жиноятга, шу жумладан коррупцияга оид маълумотлар бўлган аноним мурожаатлар келиб тушган.
«Миллий қонунчилигимизда бундай мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда бу жараёнда аниқланган қонунбузилишларга нисбатан чоралар кўриш тартибига доир ҳуқуқий асослар яратилмаганлиги ўз вақтида жиноятларни фош этиш имконини бермаяпти.
Шу сабабли, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда қонунийликни таъминлаш мақсадида юқоридаги қоидадан фарқли ўлароқ, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурорга содир этилган, содир этилаётган ёки тайёрланаётган жиноятлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган аноним мурожаатни кўриб чиқиш чоғида жиноятга оид маълумотлар аниқланганида, Жиноят-процессуал кодексининг 330-моддасида кўрсатилган қарорларнинг бирини қабул қилиш ваколати берилмоқда», дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Мавзуга оид
18:45 / 15.01.2026
Ўзбекистон коррупцияга қарши нима қилмоқчи? Янги чоралар тасдиқланди
19:16 / 14.01.2026
Украинада яна коррупция можароси: Юлия Тимошенко Рада депутатларини сотиб олишда айбланмоқда
08:40 / 14.01.2026
Украинада Тимошенко билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган коррупция иши очилди
23:16 / 12.01.2026