Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия вице-президенти Истанбулдаги портлашни теракт деб атади
Портлаш машҳур пиёдалар кўчаси - Истиқлолда содир бўлган, сабаблари ҳозирча маълум эмас. Истанбул вилояти губернатори Али Ерликаяга кўра, камида 6 киши ҳалок бўлган.
Фото: Anadolu agency
Истанбул марказидаги пиёдалар сайёҳлик кўчаси - Истиқлолда портлаш содир бўлди. Натижада камида 6 киши ҳалок бўлди, деб ёзди Истанбул вилояти губернатори Али Ерликая 13 ноябрь, якшанба куни Twitter'да. Бундан ташқари, яна 81 киши жароҳатланган, икки нафарининг аҳволи оғир. Портлаш содир бўлган жойда полиция, ўт ўчириш бригадалари ва тиббиёт ходимлари ишламоқда.
Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай Истанбулдаги портлашни «террор ҳаракати» деб атади. «Биз гап теракт ҳақида кетаётганидан келиб чиқяпмиз», деди у кечқурун бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Айни пайтда портлаш худкуш-террорчи аёл томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Ўқтай қўшимча маълумот бермади.
Портлаш сабаблари ҳозирча маълум эмас. TRT давлат телеканали портлаш жойига кўп сонли қутқарув гуруҳлари келганини маълум қилди. Истанбул прокуратураси тергов бошлади.
Айни пайтда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған воқеани «хоинлик ҳужуми» деб атади. Тегишли органлар портлаш ортида турган гуруҳларни аниқлаш устида ишламоқда, деди давлат раҳбари матбуот анжуманида.
Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер фожиа муносабати билан туркиялик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди. «Истанбулнинг гавжум марказидаги даҳшатли портлаш ҳақидаги хабар мени ҳайратда қолдирди», деб ёзади у. Штайнмайер ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга соғайиб кетиш тилади. «Ҳозирги шок лаҳзасида биз немислар Истанбул аҳолиси ва турк халқининг ёнидамиз», — дея қўшимча қилди у.
Туркия регулятори Rtük аҳоли ўртасида қўрқув ва ваҳима пайдо бўлмаслиги учун ОАВда мамлакатнинг энг йирик шаҳрида портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабарларга вақтинчалик тақиқ қўйди.
Истанбулнинг Европа қисмидаги Истиқлол кўчаси ҳам шаҳар аҳолиси, ҳам сайёҳлар орасида сайр қилиш учун машҳур жой ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:34 / 04.04.2026
Абу-Дабида портлаш: стратегик газ объекти нишонга олинди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
13:07 / 03.03.2026