Жамият | 21:39 / 30.03.2021
2402
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоят ҳокими: Учқўрғон—Кенсай ва Нанай—Кербен чегара божхона постлари қайта очилади

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти губернатори бошчилигида Наманганга ташриф буюрган делегацияни расмий қабул қилиш маросимида Наманган орқали иккита янги ўтказиш пункти очилишини айтиб ўтди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳокимнинг сўзларига кўра, 2021 йилга мўлжалланган икки вилоят ўртасидаги «Йўл харитаси»га кўра, қиймати 22 млн доллар бўлган йирик лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, қиймати 132 млн долларга тенг 35 та савдо шартномаси ижросини таъминлаш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, вилоятлар ўртасида янги чегара ўтказиш пунктлари очиш ҳам режалаштирилган.

«Икки тарафлама алоқаларни яхшилаш мақсадида Учқўрғон—Кенсай ҳамда Нанай—Кербен чегара божхона постларини қайта тиклаш ҳамда Косонсой—Баймоқ ўтиш пункти орқали транспорт ҳаракатини йўлга қўйиш учун зарур ишлар бошлаб юборилган», — деди Шавкатжон Абдураззоқов.

Мавзуга оид