12:01 / 13.09.2019
1
31866

Яккасарой туманида янги ҳоким иш бошлади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Анвар Назарович Сайфутдинов Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати ҳисобланади. У 2004 йилдан ҳозирги вақтгача “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди

Ундан аввал депутатлар Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top