Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройда янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди
ФВБга кўра ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 феврал куни соат 15:20 да Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ертўласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олинган ва 16:05 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин чиққани, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.