Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш республика маркази ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада психология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва психологик хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази негизида таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдонига айланадиган, тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борувчи “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази қошида Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш республика маркази этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
бола руҳиятида салбий ўзгаришларга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш учун ишонч телефони ва “call-center” ташкил этиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида психология соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш;
профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёшлар психологиясига оид қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш ва ёшлар психологиясига оид кўргазмали материалларни тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази негизида болаларнинг психологик-педагогик жиҳатдан ривожланиши, ўқувчилар билан коррекцион-ривожлантирувчи ишларни амалга оширишда мактаб психологлари ва ўқитувчиларига илмий-методик хизмат кўрсатиш ҳамда психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Республика мактаб психологик хизмати илмий-ўқув-услубий маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида қўшимча 2 та бошқарув ходими штат бирликларини ажратиш йўли билан аҳолига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида психология хизматлари марказлари орқали маслаҳатлар бериб боришни таъминлайдиган аҳолига психологик хизматлар кўрсатиш бўлими, Оила марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимларида эса қўшимча 1 тадан штат бирликларини ажратиш йўли билан тегишли шўъбалар ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:36 / 20.09.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди
07:33 / 24.07.2024
Тегишли малакага эга бўлмай туриб психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланади
16:18 / 01.06.2024
“Болаларга маиший муаммоларни сингдиряпмиз” – болаларни эрта "улғайтираётган" лойиҳалар ҳақида
08:44 / 19.01.2024