Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи фирмалар» билан кураш бошлади
57та фирмада ўтказилган солиқ текширувлари натижасида 52та корхона ёки 91,3 фоиз ҳолларда сохта операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланган.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2021 йил 17 февраль куни «Тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш» билан боғлиқ масалалар бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.
Давлат солиқ қўмитаси давлат бюджетига етказилган зарарни қисқартириш мақсадида «нақдлаштирувчи корхоналар» фаолиятини чеклаш механизмини жорий этади.
Хусусан, солиқ хавфини бошқариш ва таҳлил қилиш натижасида солиқларни камроқ тўлаш мақсадида, пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилган.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан «нақдлаштирувчи фирма» ва корхоналарни аниқлаш механизмини жорий этиш масаласи муҳокама қилиниб, қуйидагилар қабул қилинган:
- 17 февраль эрталаб соат 10:00 дан олдин «бир кунлик» фирмалар билан шубҳали операцияларни амалга оширилганлиги хавфи нисбатан кам бўлган 2960 нафар тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 2021 йил 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинади;
- Реестрга киритилган шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларга битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш имконияти берилди. Ижобий хулоса қилинган тақдирда, инкассо топшириқномаларини бекор қилиш ва илгари камайтириб кўрсатилганлиги учун ундирилган маблағлар қайтариб берилиши таъминланади.
Маълумот учун, 2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланган:
- 52 та корхона ёки 91,3 фоиз ҳолларда сохта операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
- 1 та корхона учун ёки 1,7 фоиз ҳолларда қалбаки операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди;
- 4 та ташкилотда ёки 7 фоиз ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.
Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
17:39 / 07.05.2022