Янгиҳаёт туманида жойлашган эски турар жойлар янгиланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Янгиҳаёт туманида жойлашган эски турар жойларни инвесторлар маблағларини жалб қилган ҳолда янгилаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани ҳудуди Йўлдош (аввалги Спутник) массивида жами 432та, ўтган асрнинг 60-70 йилларида “фин технологиялари асосида” қурилган икки қаватли, кўп квартирали уйлар мавжуд. Мазкур уйлар Тошкент зилзиласидан жабр кўрган фуқароларни қисқа муддатларда уй-жой билан таъминлаш мақсадида тез қурилувчи блокли ёғоч қисмлардан, Финландия тажрибаси асосида барпо этилган.
Ўрганишларга кўра:
- мазкур уйларда жойлашган 4559та квартира мавжуд;
- уйлар техник ҳолати қониқарсиз бўлиб, қурилиш конструкцияси табиий шароит натижасида (қуёшли об-ҳаво) қуриган ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайди;
- мазкур уйлардан фойдаланиш муддатини узайтириш учун реконструкция қилиш имконияти мавжуд эмас ва тўлиқ қайта қуришни талаб этади.
Қарор лойиҳасига кўра, Янгиҳаёт тумани Йўлдош мавзесида жойлашган эски, ёғочдан қурилган икки қаватли кўп квартирали уйларда яшовчи аҳолини замонавий шаҳарсозлик ва энергия тежамкорлик талаблари асосида қурилган янги уйларга кўчириш орқали яшаш шароитларини яхшилаш (реновация дастури) назарда тутилган.
Реновация дастури доирасида:
- эскирган уйларда яшовчи мулкдорларга бериш учун “яшашга тайёр” шартларда, “бузилган квартира майдонига тенг майдонли квартира” тамойили асосида квартиралар қуриш;
- қуриш ишларини ташкиллаштириш ва молиялаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида давлат унитар корхонаси шаклида “Invest in Yangihayot” дирекцияси ташкил этиш;
- аҳоли учун янги, энергия тежамкор уйлар қуришни молиялаштириш учун тижорат банклари кредитларини жалб қилиш;
- эскирган уйларни бузиш натижасида бўшаган ер майдонларини инвесторларга дирекция кўчириш харажатларига тенг қийматда (банк кредити асосий қарзи + ҳисобланган фоизлар, лойиҳалаш ва сақлаш харажатлари) тўлов эвазига ажратиш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун:
- “Invest in Yangihayot” дирекцияси ташкил этилади;
- дирекцияга янги кўп квартирали уйлар қуриш учун Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 20 га ер майдони ажратилади;
- янги кўп квартирали уйларни лойиҳалаш ва қуриш, ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга тижорат банклари кредитлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган кўчмас мулк объектлари ипотека шартномаси асосида тақдим этилган ҳолда жалб қилинади.
Мазкур қарор лойиҳасини амалга ошириш натижасида:
- 2021-2022 йилларда Янгиҳаёт туманида 4559та янги квартира қурилиб, эскирган уйлардаги квартиралар мулкдорларига бериш орқали уларнинг яшаш шароитлари яхшиланади;
- эскирган уйларни бузиш натижасида бўшаган ер майдонлари инвесторларга, аҳолини кўчириш учун сарфланган маблағлар (уй қуриш учун олинган кредит асосий қарзи ва фоиз тўловлари, дирекция сақлаш харажатлари) қийматига тенг равишда, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб берилади;
- Янгиҳаёт туманида амалга ошириладиган қурилиш ишлари натижасида Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда 1,140 трлн сўмдан ортиқ қурилиш ишларини амалга ошириш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар ва пудрат ташкилотларига талаб ошади ва 250 млрд сўмдан ортиқ қўшимча солиқ тушумлари тушишига эришилади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Савдо урушидан ҳам жиддийроқ: Хитой катта синов қаршисида
Жаҳон | 16:13
-
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Жаҳон | 16:10
-
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди
Жаҳон | 15:55
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
Мавзуга оид

15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди

08:53 / 31.03.2025