Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:07 / 16.09.2021
2458
1 дақиқада ўқилади
16 сентябр куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради
16 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Максимал ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ атрофида, жанубда 38 даража иссиққача бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Кундуз куни ҳаво 32-34 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқни ташкил этади.