Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда ҳар ҳафта душанба куни биринчи соати «Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилади
Ҳар жума куни ўтказиб келинган «Синф соатлари» ўрнига, энди душанба кунлари биринчи соатда «Келажак соати» дарслари ўтилади.
Фото: Kun.uz
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.
Ушбу буйруқ билан:
- Боғчаларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
- Мактабларда 2025-2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
- Мактаб психологининг 2025-2026 ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режаси;
- Мактаблар учун «Келажак соати» дарсларининг намунавий мавзулар рўйхати тасдиқланди.
Мактабларда ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган «Синф соатлари» 2025-2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида «Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилиши белгиланди.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
22:08 / 22.12.2025
Бойлар “ўйини” ёхуд ошкора камситиш: мактабларда урфга кираётган “Секрет Санта” одамларга қандай таъсир қиляпти?
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
20:15 / 16.12.2025