Ўзбекистон | 11:17 / 02.11.2018
10245
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ипак йўли” банки автоматлаштирилган валюта алмаштириш пунктлари тармоғини кенгайтиради

Фото: Ипак йўли

“Ипак Йўли” банки Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларига банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида кун-у тун режимида ишловчи хорижий валютани ечиш ва валюта айирбошлашни амалга оширадиган банкоматлар тармоғи ташкил этилишини таъминлади. 

 
Фото: Ипак йўли

“Ипак Йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки томонидан биринчи босқичда умумий овқатланиш жойларида, меҳмонхоналарда, туристлар кўп келадиган савдо-кўнгилочар марказларида 50 та банкомат ўрнатилди. Ушбу босқичда банкоматлар ҳорижий валютани сўмга айирбошлаш билан бир қаторда миллий Uzcard ва халқаро Visa пластик карталарига ҳам хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мазкур банкоматларда тўлов картаси пин-кодини алмаштириш имконияти йўлга қўйилди.

Фото: Ипак йўли

Банкоматларнинг бир қисми банкомат шохобчалари шаклида “Ипак Йўли” банкининг бош офиси, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сағбон филиаллари ёнида ўрнатилди. Яқин вақт ичида бундай банкомат шохобчалари банкнинг барча филиалларида очилади.

1 ноябрдан иккинчи босқич бошланиб, унинг доирасида яна 150 та банкоматни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Банкоматлар сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойларда, шу жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти терминалларида жойлаштирилади. Амалга ошириладиган ишлар натижасида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғи 200 тагача кенгаяди ва “Ипак Йўли” банки филиаллари мавжуд бўлган барча вилоятларни қамраб олади.

Фото: Ипак йўли

- Янги банкоматларнинг асосий афзалликларидан бири миллий ва хорижий валютадаги нақд пулни ечиб олиш билан бир қаторда хорижий валютани сўмга нақд шаклда айирбошлаш имконияти ҳисобланади. Хорижий валютанинг сўмга нисбатан айирбошлаш курси банк томонидан белгиланади. Бунда хорижий валютани айирбошлаганлик учун воситачилик ҳақи олинмайди, - деб таъкидлади “Ипак Йўли” банкининг чакана бизнес департаменти бошлиғи Улуғбек Таваккалов. - Бундан ташқари, икки ой давомида банкоматлар  карталарга пул тушириш функциялари билан тўлдирилади ва Master Card ҳамда Union Pay халқаро тўлов тизими карталарига ҳам хизмат кўрсатишни бошлайди. Шунингдек, контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи PayWave функцияси ҳам амалга оширилади.

Фото: Ипак йўли

Бундан ташқари, банк томонидан туристларга хизмат кўрсатувчи савдо-сервис корхоналарини терминаллар билан жиҳозлаш бўйича иш олиб борилади.

Яна бир янгилик, банкомат ва POS-терминаллар геолокациясининг электрон картада акс эттирилиши бўлиб, бу мижозларга банк веб-сайти ва Ipak Yuli Mobile мобиль иловаси орқали энг яқин хизмат кўрсатиш шохобчасини тез топиш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид