Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида
15-19 январь кунлари АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясига ташриф буюрди. Ташриф давомида АҚШнинг қуруқликда қўшинлари Қўмондонлик-штаб коллежи ўқитувчиси Грегори Кук томонидан тренинг машғулотлар ўтказилмоқда.
Кun.uz мухбирининг хабар беришича, АҚШ ҳарбий тренери Грегори Кук мамлакатимиз Қуролли кучлари академияси ҳамда Республикадаги олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун "Етакчиларни ривожлантириш ва ташкил қилиш", "Ташкилий раҳбариятининг ахлоқий жиҳатлари", "Ташкилий ваколат ва таъсир этиш", "Ўзгариш жараёнида бошқарув ташкилотлари" каби мавзуларда назарий ва амалий машғулотларни ўтказди.
Ушбу ташриф доирасида америкалик делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси ҳаёти, шарт-шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб келмоқда.


Мавзуга оид
10:25
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
14:27 / 26.12.2025