Иқтисодиёт | 18:03 / 20.06.2018
9801
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Маҳсулотларингизга чет элдан харидор қандай топилади: реклама, тендер ва тижорат таклифлари

Kun.uz таҳририяти юртимиздаги ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни хорижий давлатларга экспорт қилаётган корхоналар ва тадбиркорларга ёрдам бериш мақсадида янги иқтисодий лойиҳага асос солгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Видеолойиҳанинг навбатдаги сонида экспорт бўйича мутахассис, иқтисод фанлари номзоди «Alimkhan Exim Group» ташқи савдо ва консалтинг компанияси асосчиси Акмалхон Олимхонов билан биргаликда маҳсулотлар экспорти мавзусида сўз юритилган ва унинг биринчи қисми эътиборингизга ҳавола этилган эди.

«Хорижлик харидорлар қандай топилади?» деб номланган умумий мавзунинг иккинчи қисмида қуйидаги мавзулар атрофида сўз боради:

  • Реклама. Чет эллик ҳамкорни тезлик билан топмоқчимисиз? Унда маҳсулотингизни барча мавжуд бўлган йўллар билан реклама қилишга урининг! Энг қизиқарли факт, бу ички бозорда бериладиган рекламанинг самараси, ташқи бозордан талаб кучайишига ёрдам беради.
  • Электрон эълонлар пештахталари. Электрон эълонлар пештахтаси ҳам оддий эълонлар осиладиган пештахтадан вазифаси жиҳатдан катта фарқ қилмайди. Бу оддий сайт бўлиб ўз маҳсулотини сотишни истаган одам эълон беради ва сотиб олмоқчи бўлган харидор эълондан ҳабардор бўлади.
  • Тижорат таклифлари. У қандай тузилади?
  • Махсус харидор манбаалари. Кўпчиликнинг хабари йўқ, лекин харидорлар базасини сотадиган махсус пуллик манбалар хам бор. Мисол учун: www.kompass.com, www.export-base.ru га кириб, товар туркумини танлайсиз ва корхоналар сонига қараб робот суммасини ҳисоблаб беради.
  • Совуқ қўнғироқлар. Совуқ қўнғироқлар, бошқача айтганда телефон спами дейилади, бу – маҳсулот ёки хизмат турини реклама қилиш мақсадида кетма-кет равишда харидорларга қўнғироқ қилиб чиқишга айтилади.
  • Тендерлар. Уларда қандай қатнашиш мумкин? Тендер – бу рақобатчилар орасида энг арзон нархни танлаб олишдир. Кўпгина хорижий корхоналар катта ҳажмдаги товарлар харидларини фақатгина тендер асосида амалга оширадилар. Шунинг учун уларни қўлдан бой бериш керак эмас.
  • Халқаро кўргазмалар. Қандай қилиб самарали қатнашиш мумкин? Халқаро кўргазма – бу харидорни қидириш учун энг самарали майдон. Ҳозирги кунда кўргазма ва ярмаркалар маркетингнинг универсал қуроли бўлиб хизмат қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид