Тошкентдаги янги аэропорт терминали Швейцария компанияси томонидан қурилади. У «Ҳумо» қуши шаклида бўлади
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Mabetex Group таркибига кирувчи B&A Contractors SA ва IT Engineering SA компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда «Тошкент-Шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш» лойиҳаси доирасидаги «Терминал-2»ни барпо этишда ҳамкорликда иш олиб бориш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш масаласида сўз юритилди. Хусусан, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари учун замонавий комплекс (Терминал-2)ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун шартнома имзоланди.
Янги терминалнинг лойиҳаси «Ҳумо» қуши шаклида ишлаб чиқарилган бўлиб, мутахассислар терминалнинг функционал мақсади, яратиладиган шароит ва қулайликларга алоҳида эътибор қаратишган. Лойиҳада Терминал-2 биноси барча класс (VIP ва CIP)даги йўловчиларга хизмат кўрсатиши инобатга олинган.
Функционал мақсад ва режалаштириш ечими Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги амалдаги меъёрлар ва стандартларга, шунингдек IATA ва ICAO халқаро талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2-терминал биноси уч қаватдан иборат. Иншоотнинг умумий залида ресторанлар, чакана савдо дўконлари ва маълумот пунктлари, авиакассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари ва бошқалар ўрин олган. Йўловчиларни кутиш залида Duty free дўконлари ва ресторанлари мавжуд.
Янги терминал халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар билан жиҳозланади: юкларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими, ўз-ўзини назорат қилиш пеш тахталари, текширишнинг махсус техник воситалари, махсус терминалларни бошқариш тизими, телескопик нарвонлар, самолётларнинг автотураргоҳ тизими, маълумот тахталари ва бошқалар.
Замонавий мажмуа қурилиши икки йил ичида амалга оширилади, уни 2021 йил сентябрда якунлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мажмуанинг учиш-қўниш йўлакларини барпо этишда бетон ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, аэропорт 1-йўлагининг 2-қатламини қуриш ишлари Германиянинг WIRTGEN номи остида ишлаб чиқарилган машинаси ёрдамида бажариляпти.
Мавзуга оид
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024