Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Ирландияда банкомат экскаватор ёрдамида ўғирлаб кетилди (видео)
Фото: Скриншот
Шимолий Ирландияда ўғрилар қурилишдаги экскаваторни олиб қочиб, унинг ёрдамида дўкон деворига ўрнатилган банкоматни ўғирлаб кетишди. Ўғрилик кузатув камерасида қайд қилинган ва The Independent нашрининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирилган.
Видеода ўғрилар кечаси экскаваторда дўконга келиб, унинг ковши ёрдамида деворга ўрнатилган банкоматни қўпориб олаётганини кўриш мумкин. Сўнгра банкомат бошқа бир машинага ортилиб олиб кетилган.
Банкоматни ўғирлашга бир неча дақиқа кифоя қилган.
Полицияда таъкидланишича, бундай ўғрилик жорий йилда 8-марта содир этилмоқда.
Мавзуга оид
11:11 / 26.12.2025
Тошкентда сохта трейдерга алданган йигит банкоматни бузиб, пул олмоқчи бўлди
07:41 / 23.08.2025
Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўғирлаб кетди
12:54 / 09.08.2025
Тошкентда банкоматни ўғирлашга уринган уч киши ушланди
22:03 / 31.07.2025