Ўзбекистон | 19:55 / 01.07.2025
5566
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбойжонга боради

Ўзбекистон президенти Хонканди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июл кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 2-3 июл кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон президенти 4 июл куни Хонканди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид