Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат «снос»лар бўйича тадбиркорлар олдидаги қарзини 2021 йилда ҳам уза олмаслиги мумкин
Ҳукумат ер участкалари олиб қўйилгани учун етказилган зарарни қоплашга 2021 йилда 150 млрд сўм ажратмоқчи. Расул Кушербаевнинг фикрича, бу маблағ 2–3та туманга етади холос. Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров «бюджетнинг имконияти» шу эканини айтди.
2021 йилги давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2021 йилда Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармага 150 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда.
«Снос»лар кўламидан келиб чиқилса, бу миқдор жуда ҳам кам, деб ҳисоблайди депутат Расул Кушербаев. У ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга шу ҳақда савол берди.
«Бу сумма қаёқдан келиб чиқди? Амалдаги реал эҳтиёжга қараганда жуда ҳам кам сумма қўйилган.
Масалан, Тошкент вилоятининг битта туманини биламан, шу туманнинг ўзида асосан тадбиркорлардан 100 млрд сўм атрофида қарздорлик бор. Пуллар ҳалигача қоплаб берилмаган. Жойини бузишга бузиб ташлаб, ҳалиям ётибди... Бу ердаги рақам республика бўйича 2 ёки 3 та туманни қоплайди холос.
Ҳокимиятлар билан қанчадан бери жанжаллашамиз, «пулимиз йўқ» деяпти. Лекин жойини бузиб бўлган, нима қилса қилган.
Бу рақам қаердан келиб чиқди? Демак, бундан кўриниб турибдики, келаси йил давомида ҳам тадбиркорлар олдидаги қарзимизни уза олмас эканмиз-да? У ерда оддий фуқаролар ҳам бор. Бу [йўналишга ажратиладиган маблағ] аслида қанчадир триллион бўлиши керак», – деди Расул Кушербаев.
Бунга жавобан, молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров 150 млрд сўм «бюджетнинг имкониятидан келиб чиқиб қўйилгани»ни айтди.
«Янги тартиб ишлаб чиқилди. Янги тартибга кўра, бузилишдан олдин рухсат олинади, етарли маблағ бор бўлса, кейин бузилади. Шундан келиб чиқиб, бюджетнинг имкониятидан келиб чиқиб, 150 млрд маблағ қўйганмиз бу йўналишга», – деди у.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
18:40 / 09.08.2025
Жаримабозлик: Экология вазирлиги фақат жарима ўйлаб топгани тузилганми?
23:01 / 20.04.2025
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
14:01 / 06.03.2025