Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳар йили бўронлар Орол денгизи қуриган тубидан 75 миллион тоннагача қумни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади» - Жаҳон банки
Жаҳон банки Орол денгизи бўйича тадқиқот натижаларини маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Орол денгизининг қуриган туби қарийб 60 000 квадрат километр майдонни эгаллайди. Унинг деярли ярми Ўзбекистондаги 1,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган.
“Сўнгги бир неча ўн йилликларда бу тузли чўл қум ва чанг бўронлари манбаига айланди. Ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 15 миллиондан 75 миллион тоннагача қум, чанг ва тузни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади. Бунинг натижасида юзага келган тупроқ эрозияси ва ҳавонинг ифлосланиши одамлар саломатлигига, турмуш шароитига ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади”, дейилади тадқиқотда.
Билдирилишича, Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари йилига 44 миллион АҚШ долларидан ортиқ иқтисодий зарар келтиради.
“Ўзбекистондаги Орол денгизи қуриб қолган тубининг катта қисмини қурғоқчиликка ва шўр тупроққа чидамли бўлган маҳаллий дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларни, уларнинг оптимал комбинациясидан фойдаланган ҳолда экиш ҳисобига тиклаш мумкин.
Тўғри режалаштирилганда Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш жараёни иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши ва Орол денгизининг собиқ қирғоғидан 100-200 км гача бўлган масофада ҳаво ифлосланиши сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин. Бунинг натижаси маҳаллий аҳолининг саломатлиги ва фаровонлиги яхшиланиши бўлади”, дея маълум қилди Жаҳон банки.
Орол денгизи тубини тиклаш ҳар йили қўшимча 28-44 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча фойда келтириши ҳамда тупроқдан углерод чиқишининг олдини олиш ва атмосферадан карбонат ангидридни ютиш орқали иқлим ўзгаришини юмшатишга ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
20:58 / 13.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонда талабаларни молиявий қўллаб-қууватлашга 250 млн доллар ажратади
10:01 / 17.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
12:17 / 09.10.2025