Ўзбекистон | 18:26 / 09.12.2017
23579
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта ҳисса қўшган фуқароларни тақдирлади

Фото: President.uz

9 декабрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтгани хабар берилганди. 

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, анжуманда президент Шавкат Мирзиёев ушбу байрам арафасида аграр соҳада улкан ютуқларни қўлга киритган, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган, бу борада ўзига хос мактаб яратган фидойи фуқаролардан бир гуруҳини ватаннинг юксак мукофотлари билан тақдирланганини эълон қилиб, уларни тантанали равишда эгаларига топширди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлат раҳбари томонидан айтилган режа ва дастурларни амалга ошириш учун ўзларида куч ва имкониятлар, билим ва тажриба етарли эканини, юрт равнақи йўлида ғайрат билан меҳнат қилишини таъкидладилар.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид