«Наманганнинг мевалари ширин, меваларидан ҳам шевалари ширин». Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашди
Бугун, 27 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП томонидан ташкиллаштирилган сайловчилар билан учрашувда иштирок этди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Намангандаги учрашув “Мирзиёев– Мирзиёев” деган ҳайқириқлар билан бошланди. Номзодга сўз берилганида, Шавкат Мирзиёев сайловчиларга миннатдорлик билдирди.
“Намангандаги ҳар бир жараённи жуда яхши эслайман. Бу вилоятда битта уй қуриш учун қанча ҳаракат қилганмиз, лекин на пул, на имконият бор эди. Норин, Поп туманидаги қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ечими бўйича ишлаганимиз ҳам ёдимда. Наманганнинг айрим кўчаларига кириш мумкин эмасди. Наманган эътиқоди мустаҳкам инсонлар юрти.
Менинг армонларим шунда эдики, иймон-эътиқодли бу юртга хизмат қилиш. Доим Наманганни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатганман, бу вилоятга бир оғиз сўз кифоя эди. Наманганнинг мевалари ширин, меваларидан кўра шевалари ширин.
Мен Самарқандда бир воқеани айтиб бердим, лекин у мингтадан биттаси. Наманган эли ўз юртини ҳар томонлама ўрнак қилиш, гуллар диёрига айлантиришга ҳаракат қилиши ҳақиқий ибратдир”, – дея ўз сўзини бошлади президентликка номзод.
Мавзуга оид
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024