Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ тинчлик университетида Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинади
АҚШ Давлат департаменти таклифига биноан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси Вазирлар конференциясида илк маротаба 2018 йили иштирок этган эди, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон делегацияси таркибига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ва бошқалар кирди.
Конференция АҚШ Давлат департаменти тарихидаги инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича энг йирик халқаро форум бўлди. Унинг ишида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар бошлиқлари, диний раҳнамолар ва фуқаролик жамияти даражасидаги 106 мамлакатнинг 1000 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар. Конференциянинг асосий кун тартиби дин сабабли тоқатсизлик, таъқиб, камситишга ва зўравонликка қарши кураш орқали дин ва эътиқод эркинлигига риоя қилишни таъминлашдир.
Форумда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов нутқ сўзлади. Конференция иштирокчиларига мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида, айниқса Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурининг муҳим банди сифатида диний эркинликни таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Диний ташкилотларга доир миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва либераллаштириш, диний таълим тизимини такомиллаштириш ва ёшларни диний тарбиялашда аёлларнинг ролини ошириш масалалари алоҳида таъкидланди.
Асосий тамойил «жаҳолатга қарши маърифат» тимсоли сифатида дин билан боғлиқ жиноятлари учун жазоланган инсонлар орасида жиноятлашув ва радикаллашувнинг олдини олиш борасида мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тушунтирилди, дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси хабар қилишича, АҚШнинг етакчи таҳлилий марказларидан бири – АҚШ тинчлик университетида мазкур соҳадаги ҳуқуқий ислоҳотлар, жумладан янги таҳриридаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Давра суҳбатида Давлат департаменти, Ҳелсинки комиссияси, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) вакиллари ва қатор халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.
Икки томонлама савдо-саноат палаталари халқаро иттифоқи доирасида ўтказиладиган «Диний эркинлар орқали барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни илгари суриш» мавзусидаги муҳокамада Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши алоҳида режалаштирилган. Мазкур тадбир доирасида мамлакатнинг савдо-инвестиция жозибадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири сифатида диний эркинларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
14:06
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25
Вашингтон Киевга 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда
21:21 / 26.12.2025