Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Беўхшов” октябр давом этади
Октябр ўрталаридаги ноодатий иссиқ кунлар кетидан 18-19 октябр кунлари аввал шимолга, кейинроқ – 19-20 октябр кунлари республиканинг бошқа вилоятларига ғарбдан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Жорий салқин ҳаво бу сафар ҳам ўзбекистонликлар кутаётган куз ёмғирларини олиб келмаслиги аниқлашмоқда: афсуски жорий Ла-Ниньо етарлича қувватда ёғингарчиликни таъминлаб бермайди.
Дам олиш кунлари ҳудудларга кириб келиши мумкин бўлган оқим кучли шамол ва баъзи жойларда чанг бўрон ҳодисаларини келтириши мумкин. 19 октябр тонгги муддатларда Қорақалпоғистон Республикаси, тоғли ва айрим тоғ этакларида ҳаво ҳарорати минимумлари нол даражагача пасайиши, бу эса ушбу ҳудудлар учун мавсумдаги илк енгил қора совуқ ҳодисаларини тақдим этиши мумкин.
Жорий антициклонал жараённинг минтақага чуқур таъсир этиши фонида тоғларда бироз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ёғинлар қор кўринишида ёғиши эҳтимоли юқори.
Тинч океани марказида Ла-Нинья ҳодисаси фаол бўлиши сабаб, жорий куз-қиш мавсуми қуруқ ўтиши, ҳатто тоғларда кам ёғингарчилик бўлиши тобора ойдинлашмоқда. Кейинги 2026-2027 йил куз-қиш мавсумида Эль-Ниньо фаоллашиши ва шу феномен ортидан минтақага намгарчиликка бой қиш мавсуми келиши мумкин.