Ўзбекистон | 08:25
946
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин

Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва нам ҳаво массалари таъсирида бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу билан бирга, кундузи ҳаво ҳарорати 25–28 даражагача кўтарилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Синоптикларга кўра, 21 мартда ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20–25 даражагача кўтарилади.

23–24 март кунлари республика бўйлаб (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 20–25 даража, айрим ҳудудларда эса 28 даражагача етади.

Кечалари ҳаво ҳарорати асосан 7–12 даража илиқ бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 21 мартда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 21–23 даражагача кўтарилади. 23–24 март кунлари эса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиб, кундузи ҳарорат 20–25 даража атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид