Сенат Ўзбекистоннинг 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқлади
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати 13 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқлади. Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган бюджет лойиҳасини сенаторларга тақдим этган.
Бюджет дефицити (бюджет даромади ва харажатлари орасидаги фарқ) 2017 йилда ЯММнинг 1 фоизи, яъни 2,4 трлн сўмни (750 млн доллар) ташкил этиши кутилмоқда.
2017 йилда бюджет даромади ЯИМнинг 19,2 фоизини, яъни 44,5 триллион сўмни (14 млрд доллар), харажатлар эса ЯИМнинг— 20,2 фоизини ёки 46,9 триллион сўмни (14,7 млрд доллар) ташкил қилади.
Азимовнинг маълумотига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодига солиқ босими камаяди: 2016 йилдаги 20,2 фоиздан 18,9 фоизгача.
Шунга қарамасдан, ЯИМ ҳажми ўсиши кутилмоқда.
Давлат бюджетини ҳисоблашда келаси йил иқтисодиётда кутилаётган 7,8 фоизга ўсиши ҳисобга олинган.
2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётнинг саноат соҳасида – 8 фоизлик ўсиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6,2 фоиз, капитал сармоялар соҳасида – 9,6 фоизлик ўсиш кутилмоқда.
Маълумот учун, 2016 йилги давлат бюджети ҳам 1 фоиз дефицит билан ҳисобланганди.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024