Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани очиқланди
2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Бунда, тўланган солиқларнинг 95 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Meta - 12,1 млрд сўм;
- Google - 9,3 млрд сўм;
- Apple - 6 млрд сўм;
- Вooking.соm - 1,1 млрд сўм;
- Netflix - 1,1 млрд сўм;
- Xsolla - 632,9 млн сўм;
- Yandex - 363 млн сўм;
- Paddle.соm - 321 млн сўм;
- Linkedin - 275,6 млн сўм;
- Adobe Systems - 221 млн сўм.
Мавзуга оид
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
17:22 / 21.10.2025
АҚШда иккита йирик автомобил компанияси банкрот бўлди: бу молиявий тизим учун янги огоҳлантиришми?
09:05 / 08.08.2025
Ўзбекистон ва Покистон қўшма мултимодал компанияларни ташкил этади
08:30 / 30.04.2025