Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон қўшма мултимодал компанияларни ташкил этади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон бош вазирининг саноат масалалари бўйича махсус ёрдамчиси – саноат ва ишлаб чиқариш вазири Ҳарун Ахтар Хан билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, жорий йил феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Tashkent Pharma Park ва Tashkent Texnopark'да қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика компаниялари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма мултимодал ташиш компаниялари ташкил этиш ва Термиздаги Airitom Free Zone имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали савдо алоқаларини кенгайтириш борасидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида, ахборот технологиялари, инвестиция, иқтисодий зоналарни бошқариш, банклараро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги каби соҳаларда етакчи компаниялар ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни кучайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026