Жамият | 15:37 / 25.02.2026
10295
1 дақиқада ўқилади

Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ.

Фото: ФВВ

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида кўп квартирали уйда рўй берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, 25 феврал куни соат 14:47 да ФВБга «Бўстон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган ва ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.

ФВВ соат 18:10 га келиб портлаш оқибатларини бартараф этиш жараёнида харобалар остидан бир киши жасади топилганини хабар қилди.

Бундан 9 кун аввал, 16 феврал куни ҳам Қўқондаги уйлардан бирида газ портлаганди ва бунинг оқибатида 1 киши ҳалок бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид