Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар бошқа ҳудудга кўчирилаётгани маълум бўлди
Экология вазирлиги бу дарахтлар кесилиб, номаълум томонга олиб кетилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар бошқа жойга кўчирилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бу дарахтлар кесилиб, номаълум томонга олиб кетилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Қайд қилинишича, ҳолат Экология вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган ва ҳудуддаги 26 туп эман дарахти белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчирилаётгани маълум бўлган.
Жараёнга масъул «Muna Mag» корхонаси раҳбари Фаррух Ҳакимов сўзларига кўра, бошқа ҳудудга кўчирилган дарахтлар тўлиқ яшаб кетиши учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилади.
«Айни дамда 14 туп эман дарахти кўчирилди. Қолган 12 туп дарахтни ҳам кўчириш жараёни кетмоқда. Бунда барча агротехник тадбирлар бажарилмоқда, дарахтлар яшаб кетиши учун зарур ўғитлар, озуқа моддалари билан таъминланмоқда. Бошқа ҳудудга кўчирилган дарахтлар тўлиқ яшаб кетади ва бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилади», деб унинг сўзларини келтирди вазирлик.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бу дарахтлар кўчириб ўтказилганидан кейин 3 йил давомида доимий суғориш, ўғитлаш, илдиз тизимини озиқлантириш, ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши кураш ва бошқа зарур ишлар амалга оширилади. Кўчирилаётган дарахтлар Тошкент вилоятидаги боғ учун мўлжалланган ҳудудга ўтқазилади.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024