Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи ўзбек космонавти умумхалқ танлови асосида аниқланади
«Ўзбеккосмос» агентлиги биринчи ўзбек космонавтини аниқлаш учун умумхалқ танловини ўтказади.
Фото: Midjourney
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос) биринчи ўзбек космонавтини танлов асосида аниқлайди. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Космонавтликка талаб юқори бўлади, соғлиқ, физиология, илмий, хорижий тил билиш нуқтаи назаридан. Умумхалқ танлови қилмоқчимиз. Бўлажак космонавт ҳозир ўқиётган бўлиши ёки ишлаётган бўлиши мумкин. Ким бўлишидан қатъи назар, космонавт бўлиш жуда катта бахт», деди Иброҳимов, бироқ танловнинг шартлари ва муддатига аниқлик киритмади.
Шунингдек, у президентга сунъий йўлдошларнинг турли моделлари бўйича тақдимот тайёрланаётганини маълум қилди.
«Бу Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдоши ва биз икки хил моделни кўрсатдик. Асосий мақсадимиз - тақдимотда сунъий йўлдошнинг тузилиши: у нималардан иборат, фойдали юк, асосий қисм, қуёш панеллари қандай ишлаши ва орбитада қандай кўриниши ҳақида маълумот беришдир», деди у.
Иброҳимов сўзларига кўра, ҳозир Япониянинг Кюсю технология институтида таълим олаётган 7 нафар ўзбекистонлик талаба биринчи миллий илмий сунъий йўлдош яратиш устида ишламоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни биринчи ўзбек космонавтини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақдимоти билан танишган эди. Унда космонавтни қисқа муддатга – 10-14 кунлик парвозга тайёрлаш таклиф қилинди, бундай парвозларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:10 / 02.12.2025
Хитой «Самарқанд-2028» сунъий йўлдошини учиради
11:06 / 22.10.2025
Телескоп орқали: Lemmon кометаси Ўзбекистондан ҳам кўриниши мумкин
10:03 / 13.09.2025
Ўзбекистонда дала ёнғинлари 27 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди
18:08 / 13.08.2025