Ўзбекистон | 18:08 / 13.08.2025
2247
1 дақиқада ўқилади

Халқаро астронавтика конгресси 2028 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

Ушбу тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув-кузатув ишларини олиб борди.

Фото: Ўзбеккосмос

“Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари Халқаро астронавтика конгрессини Самарқандда ўтказиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув-кузатув ишларини олиб бориб, конгрессни қабул қилишга тайёрлик даражаси, моддий-техник база, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, хавфсизлик, ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳудудлари билан яқиндан танишди, вазирлик ва идоралар масъуллари билан учрашувлар ўтказди.

2023 йилда ушбу тадбирга Озарбойжон мезбонлик қилган бўлса, 2024 йилда конгресс Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилди. Жорий йилнинг 29 сентябр-3 октябр кунлари эса уни Австралия қабул қилиб олади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид