Ўзбекистон | 11:06 / 22.10.2025
4055
1 дақиқада ўқилади

Телескоп орқали: Lemmon кометаси Ўзбекистондан ҳам кўриниши мумкин

2025 йил 21 октябрдан Шимолий ярим шар аҳолиси ноёб осмон ҳодисасини кузатиши мумкин – C/2025 A6 (Lemmon) кометаси Қуёш тизимининг четки ҳудудларидан яқинлашмоқда.

Фото: Ўзбеккосмос

“Ўзбеккосмос” агентлиги эксперти Аҳрор Аъзамовнинг таъкидлашича, комета 50° шимолий кенглик бўйлаб ҳаракат қилади. Шу боис унинг энг яхши кўриниши асосан Шимолий ҳудудларда содир бўлади. Ўзбекистон ҳудудидан кометани бевосита учиб ўтишини кўриш мумкин эмас, лекин махсус телескоплар ёрдамида кузатиш мумкин.

Кузатиш бўйича тавсиялар:

кунлар: 25–28 октябр (кўриниш 12 ноябргача давом этади);
вақт: Қуёш ботгандан 1,5 соат ўтиб;
йўналиш: Ғарб–шимоли-ғарб, ~30° баландликда;
мўлжал: Арктур юлдузи ёнида.

Комета 8 ноябрда Қуёшга энг яқин нуқтага (79 миллион км) яқинлашади ва кейинги қайтиши тахминан 1150 йил ўтгач содир бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид