Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Европадаги ОТМларнинг магистрлик йўналишида таҳсил олишга доир саралаш танлови якуний босқичда
Фото: Facebook.com/@lola.karimova.tillyaeva
Жорий йилнинг январь ойида Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан эълон қилинган Европа ва АҚШ олий ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олиш учун грант доирасидаги саралаш танлови якуний босқичда. Бу ҳақида Лола Каримова-Тиллаеванинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Саралаш имтиҳонлари бир неча босқичда амалга оширилиб, чет тилидан махсус тест, танланган мутахассислик бўйича тест ҳамда суҳбат, мутахассислар билан суҳбат ва IELTS тестларидан иборат бўлди.
Таълим гранти учун саралаш танловида Ўзбекистон олий ўқув юртларининг жами 300 га яқин битирувчилари иштирок этишди. Улардан 25 нафари танловнинг охирги босқичига ўтиб, IELTS тестларида қатнашади. Ҳозирда ғолиблар сони ва рўйхатини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ғолиблар танлов давомида ўтказилган барча тест ва имтиҳонларда эгалланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида танланади. Энг кўп балл тўплаган номзодлар Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларида магистрлик йўналишида таҳсил олиш имконига эга бўлишади.
"Европа ва АҚШнинг пешқадам олийгоҳларида таълим олган кадрлар келажакда Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишига аминман. Танлов иштирокчиларига омад тилайман!", - дейилади ижтимоий тармоқда.
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
18:42 / 15.12.2025