Ўзбекистон | 12:28 / 03.11.2018
53334
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори Хидир Саматович Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Хидир Каримов 1967 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Китоб туман прокуратурасида бошлаб, Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг март ойидан шу вақтгача Навоий вилоят прокурори лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Бош прокуратура Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаб келган Раҳматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланганини хабар қилганди. У энди Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Мавзуга оид