Ўзбекистон | 16:29 / 13.09.2020
4906
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel компанияси Афғонистон билан савдо алоқаларини тиклади

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Artel компанияси расмий шоу-румининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси элчихонаси вакиллари, Афғонистон савдо-саноат палатаси аъзолари, ҳамда Балх вилояти вакиллари иштирок этишди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламда иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Афғонистондаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятни яхшилашда фаол қатнашмоқда. Энергетика, таълим-тарбия ва иқтисодиёт соҳаларида турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда давлатлар орасидаги савдо-сотиқ 20% ортиққа ошди. Икки давлат орасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамланишига Artel компанияси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни очилган янги Artel шоу-руми эса бунинг ёрқин мисолидир.

Янги шоу-рум Artel компаниясининг Афғонистондаги ҳамкори бўлмиш BABUR SAMIM Co LTD. билан биргаликда очилди. Ҳамкорлар орасидаги келишувга мувофиқ Artel компанияси Афғонистонга йирик ва кичик маиший техникалар қаторини экспорт қилади. Йилнинг охиригача экспорт миқдорини 1 млн АҚШ долларигача ошириш режалаштирилган.

Афғонистон Artel техникаси экспорт қилинаётган 10 давлатга айланди. Компания экспорт ҳудудини жадал кенгайтирмоқда ва яқин орада чет эл давлатлари билан бир қатор ҳамкорлик келишувларини имзолашни режалаштирган.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид