Бухоро шаҳрида жойлашган, собиқ “Бухоротекс” АЖга қарашли бўлган йирик давлат активи онлайн-аукционда 109,9 млрд сўмга сотилди. Бу мулк 17,6 гектар ер майдони ва 115 минг кв метр бино-иншоотларга эга.
“Банкрот деб эълон қилинган корхонага тегишли бино-иншоотлар 10 йилдан ортиқ муддат бўш турган бўлиб, 2015 йилда “нол” харид қийматда инвестиция киритиш шарти билан берилган. Бироқ инвестиция мажбуриятлари бажарилмагани сабабли 2021 йилда шартнома бекор қилинган”, дейилади 10 октябр куни эълон қилинган E-auksion ахборотида.

Давлат мулки “Bukhara Next Generation Product” МЧЖга сотилди. Эътиборлиси, бу корхона 2022 йил 4 октябр куни ташкил этилган.

Ушбу компаниянинг 90 фоиз улуши “Next Generation Product” МЧЖ компаниясига тегишли. Ўз навбатида “Next Generation Product” МЧЖнинг 100 фоиз улуши “Artel Electronics” МЧЖга тааллуқли. Аrtel корхонаси эса Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор.

Катта солиқ имтиёзлари
Давлат солиқ қўмитасининг очиқ маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 100 фоиз улуши “Artel Electronics” МЧЖга тегишли бўлган бир қатор компанияларга катта миқдорда солиқ имтиёзлари берилган. Хусусан, 1 июл ҳолатига кўра:
“Next Generation Product” МЧЖ
- ҚҚСдан 23,1 млрд сўм;
“New Profi Technology” МЧЖ
- ижтимоий солиқдан 2 млрд сўм;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 20 млн сўм;
“Quality Device” МЧЖ
- ҚҚСдан 12,4 млрд сўм;
- мол-мул солиғидан 524 млн сўм;
















