Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel корхонаси барча Ўзбекистон фуқароларини 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклайди
Фото: Artel
Artel корхонаси барча Ўзбекистон фуқароларини 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклайди!
Тинчлик-осойишталик, озодлик каби сўзлар ҳар бир ўзбек оиласи учун алоҳида маънога эга. Бугунги тўкин-сочинлик, бахт ва фаровонлик тасаввур қилиб бўлмайдиган оғир синов ва машаққатлар, боболаримиз томонидан келтирилган улкан қурбонликлар орқали эришилган.
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси буюк аждодларимизнинг озодлик йўлида кўрсатган жасорати ва келтирган қурбонлигини ғурур билан эслайди. Ёш авлоднинг “Иккинчи Жаҳон Уруши” мардонавор ветеранларига бўлган ҳурмат-эҳтироми ва қалбидаги миннатдорчилиги юксак даражада баланддир.
«Қадрли фахрийлар, биз ҳамиша ўзимизни сизнинг олдингизда қарздор сезамиз. Биз ёнимизда юрган кекса авлод вакилларига, уруш ва меҳнат фахрийларига эътибор ва ғамхўрликни кучайтирамиз», — деб таъкидлаган юртимизнинг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев.
Тарихни билиш, ота-боболаримизни бизнинг ёрқин келажагимиз учун кўрсатган жасоратини эъзозлаш ҳар биримиз учун ҳам қарз ҳам фарздир. Айнан аждодларимиз хотираси бизга эртанги кунга аниқ назар солишга имкон беради, чунки тарихий хотирасиз келажак бўлиши мумкин эмас.
Artel корхонаси барча Ўзбекистонликларни муқаддас Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклайди. Сизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Юртимиз обод, ҳаётимиз қувончли онларга тўла, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:43 / 09.05.2025
Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024